Чет мамлакатга пул топиш учун кетган фарғоналик аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, деб хабар беради «12news.uz».
«Инсон ва қонун» газетасида ёзилишича, аёлни қўлида боласи билан эри ташлаб кетган. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди судьяси Зуҳрахон Эрматованинг сўзларига қараганда, ажрашган аёл қизини қўшнисига қолдириб, ўзи пул топиш учун кетган. Қўшниси эса узоқ ўйлаб ўтирмасдан, қизчани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширган.
Фарғона шаҳар ҳокимининг қарорига асосан қизча Меҳрибонлик уйига жойлаштирилди. 9 ой давомида ўзи ҳақида ҳеч қандай хабар бермаган ва ўз қизининг аҳволи билан қизиқмаган аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Изоҳ (0)