Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Камбожа халқ партияси раиси ва мамлакат сенати спикери Чеа Сим 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда, Phnom Penh Post’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: РИА Новости

Фото: РИА Новости

Хабар беришларича, сиёсий арбобнинг вафотидан сўнг, Камбожа бош вазири Хун Сен ва ҳукмрон партиянинг бошқа мансабдорлари Чеа Симнинг уйида йиғилиб, унга иззат-икром кўрсатишган.

Чеа Сим сўнгги йилларда партия раиси лавозимида иш олиб борган бўлса-да, партиядаги ўрни катта эмасди, у асосий эътиборни сенатдаги фаолиятига қаратиб, даволаниш учун тез-тез Вьетнамга бориб турарди.

Сиёсий фаолиятини 1950 йиллар бошида Ҳиндихитой компартиясида бошлаган Чеа Сим Камбожада Пол Пот бошлиқ «қизил кхмерлар» тузуми ағдариб ташланганидан сўнг, Камбожа ички ишлар вазири, кейинроқ парламент раиси ва ҳукмрон Халқ партияси раиси этиб сайланган эди.

Камбожада монархия тузуми қайта тикланганидан сўнг Чеа Сим, Хун Сен каби, «самдет» (шаҳзода) унвони билан тақдирланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди