Жанубий Кореяда Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавирусидан мактаб ўқувчиси зарарлангани қайд этилган илк ҳолат расман рўйхатга олинди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Бунгача барча зарарланганларнинг ёши 20 дан катта бўлиб, болалар ва ўсмирларга вирус юқмайди, деб ҳисобланаётган эди. Шу туфайли эпидемия энди мактабларда ва болалар боғчаларида тарқала бошлаши хавфи бор. Ҳозиргача мамлакатда 1,9 мингта таълим маскани карантинга ёпилган.
Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш ва фаровонлик вазирлги маълумотларига кўра, ҳозиргача коронавирусдан зарарланганлар сони 87 нафарга етган. Олти киши вафот этган. Уларнинг барчасига Сеулдаги тиббиёт муассасаларида вирус юққани тахмин қилинмоқда. Жанубий Кореяда касаллик илк марта 21 майда қайд этилган бўлиб, уни Яқин Шарқдан қайтган кореялик олиб келгани аниқланган.
Изоҳ (0)