Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳри яқинида йўловчи поезди турли манёврларни бажараётган локомотив билан тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Аргентина Ички ишлар вазирлигининг транспорт бошқармаси хабарига кўра, йўловчи поезди тўқнашувдан олдин иккита қизил чироқдан ўтиб кетган.
Турли маълумотларга қараганда, авария оқибатида 20−40 киши жароҳат олган.
Изоҳ (0)