Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган «Муз-ТВ 2015. Гравитация» мусиқий маросими бошловчиси Артём Шалимов «Келинг, бу туйнукда рок уюштирамиз» деб ноўрин ҳазил қилгани учун узр сўради, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
Ушбу сўзлар кўплаб қозоғистонликларнинг ғазабига сабаб бўлган. Жумладан, продюсер ва бошловчи Баян Есентаева Instagram орқали бунга ўта салбий муносабатда бўлиб, Шалимовдан ўйлаб гапиришни талаб қилган. Кўпчилик фойдаланувчилар бу фикрни қўллаб-қувватлаган, бирзодан кейин пост ўчириб ташланган.
Шалимов тез орада ижтимоий тармоқлар орқали кечирим сўраган. Унинг сўзларига кўра, бошловчилик қилаётганда имкони борича очиқ бўлишга ҳаракат қилади ва кўплаб ҳазилларни ишлатади. Бир қанча фильмлар ва қўшиқларда ишлатилган юқоридаги иборани келтирганда ҳам айнан шуни мақсад қилганини қайд этган.
Изоҳ (0)