WBA версияси бўйича супероғир вазнда жаҳон чемпиони — ўзбекистонлик Руслан Чагаев ва америкалик Фрес Окендо ўртасидаги судлашув томонларнинг ярашуви билан якунланди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Қайд этилишича, можарони ҳал этишда Россия Профессионал бокс федерацияси вице-президенти Андрей Рябинскийнинг шахсан ўзи аралашгани ёрдам берган. Унинг сўзларига кўра, Чагаев 11 июль куни Германияда ўтказиладиган Франческо Пьянетага қарши жангга тайёргарлик кўриши керак, суд эса бунга халал бермаслиги лозим.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил июлида Грознийда ўтказилган жангда Чагаев Окендони енгиб, WBA версияси бўйича жаҳон чемпионига айланган эди. Шундан кейин америкалик боксчи шартнома шартлари бузилганини даъво қилиб Нью-Йорк судига мурожаат қилган. Чагаевнинг жамоаси эса ўз навбатида Москва судига мурожаат қилган. Ярашувдан кейин энди Чагаев италиялик боксчига қарши бемалол рингга чиқиши мумкин.
Изоҳ (0)