Андижон шаҳрида давом этаётган хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги турнирнинг чорак финал учрашувлари якунига етиб боряпти, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Мусобақанинг мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат бўлиб, унда ўзбекистонлик теннисчиларидан ташқари Испания, Япония, Чехия, Украина, Россия, Сербия, Туркия, Ҳиндистон каби давлатлардан келган истеъдодли теннис маликалари ўз иштирокларини бошлаган эди.
Асосий тўр баҳсларида 10 нафар ўзбекистонлик теннисчи стартга чиққан бўлса, улардан ҳеч бири чорак финалга етиб кела олмади. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Андижон турнирининг иккинчи ракеткаси сифатида қайд этилган бўлиб, иккинчи босқичда россиялик Ольга Пучковага 3:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Турнирнинг учинчи ракеткаси Сабина Шарипова россиялик Анастасия Комардинага 6:1, 6:7, 6:7 ҳисобида ютқазди. Аввалроқ Альбина Хабибулина, Сарвиноз Сайидхўжаева, Арина Фольц, Гўзал Юсупова ва Полина Меренковалар ҳам рақибаларига йўлни бўшатиб берган эди.
Изоҳ (0)