Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиласи Екатерина Воронина Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг иккинчи куни еттикураш бўйича олтин медаль ютиб олди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Воронина жами 5689 очко жамлаган. Ушбу мусобақада иккинчи ва учинчи ўринларни ҳиндистонлик спортчи қизлар Жосеф Ликси (5554) ва Хембрам Пурнима (5511) эгаллади.
Мусобақаларнинг икки куни давомида Ўзбекистон термаси иккита олтин медални қўлга киритди. Аввалроқ Светлана Радзивил баландликка сакраш бўйича олтин медаль соҳибаси бўлган эди.
Изоҳ (0)