Руминиялик 16 ёшли ўсмир Toмaс велосипедда ёки мотоциклда юрганингизда смартфонни қувватлантириш учун антиқа усул ўйлаб топди, деб хабар бермоқда «Veloman.uz».
У компьютерни совутувчи қурилмани кичик шамол тегирмонига айлантириб, уни велосипед рулига ўрнатди. Ушбу қурилманинг кучи смартфонни зарядлантиришга бемалол етади. Бунинг учун Toмaсга беш доллар етарли бўлди.
Батафсил қўлланма билан Instructables сайтида танишиш мумкин. Қурилмани ясаш учун электроника бўйича энг оддий билимлардан бохабар бўлиш кифоя, ёнингизда керакли асбоблар бўлса буни исталган вақтда ясаб олишингиз мумкин.
Изоҳ (0)