Мексика марказидаги Керетаро штати ҳудуди 2 июнь куни содир бўлган авиаҳалокат оқибатида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, икки двигателли кичик самолёт Керетаро халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган, бироқ бир неча дақиқадан кейин автотрассага қулаган. Тергов маълумотларига кўра, самолёт синов парвозини амалга ошираётган бўлган.Самолёт бортида учувчи билан бирга жами беш беш киши бўлган. Ҳалокат оқибатида мамлакат пойтахти Мехикони Керетаро билан боғловчи автойўл бир неча соатга ёпиб қўйилган. Ҳозирда ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)