Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи 47 ёшли эркак ёши ўзи билан тенг аёлни алдаб, унинг тақинчоқлари ва пулини олиб қўйди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Аёл унинг гапларига ишониб, тилла тақинчоқлари — занжир ва сирғаларини ҳамда 30 минг сўм пулини бериб юборади. Алданганини билгач эса, туман Ички ишлар бўлимига бориб, бу ҳақида ариза ёзади.
Ҳуқуқ муҳофазачилари тез орада фирибгарни қўлга олди. У муқаддам судлангани ҳам маълум бўлди. Жабрланувчи ўзини алдаган киши шу эркак эканлигини таниди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)