Япония пойтахти Токио шаҳри яқинида 8,5 магнитудалик зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Силкиниш Хонсю оролининг деярли барча ҳудудларида сезилган. Зилзила ўчоғи денгиз тубидан 500 километр чуқурликда, Огасавара ороли яқинида бўлган. Токиода деворлар қимирлагани қайд этилган, тезюрар поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Шунингдек, Токио яқинида жойлашган 600 та уйда электр таъминоти узилиб қолган. Магнитудаси юқорилигига қарамай, ўчоғи анча чуқурда бўлгани туфайли жиддий вайронгарчиликлар кузатилмаган. Жабрланганлар ҳақида ҳам маълумот йўқ.
Изоҳ (0)