Япония Вазирлар маҳкамаси 29 май куни мамлакат жанубидаги Кутиноэрабу оролида жойлашган шу номдаги вулқоннинг отилиши бошланиши муносабати билан фавқулодда штаб ташкил этди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Бош вазир Синдзо Абэ бошчилигидаги Япония ҳукумати яқин орада Япония метеорология агентлиги мутахассислари иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказади. Оролда яшовчи 137 кишидан 120 нафари махсус жойларга эвакуация қилинган, яқин орада улар Якусима оролига кўчирилади.
29 майдан отилиши бошланган вулқондан чиқаётган тутун тўққиз километргача кўтарилмоқда. Майдони 38 квадрат километрдан иборат оролда бир нечта иссиқ булоқли пансионатлар жойлашган. Сўнгги марта вулқон 1993 йилда отилган бўлиб, ўшанда бир неча киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)