Каратэ бўйича жаҳон чемпиони Антон Кривошеевни ўлдирганликда гумон қилинаётган Новосибирскдаги автосервисда ишловчи шахс уни спортчининг қимматбаҳо автомобилини таъмирлаш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликдан сўнг отиб ташлаган. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг минтақа бўйича Тергов бошқармаси маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
21 май, пайшанба куни Кривошеев Posche Cayenne автомобилида уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. 25 май, душанба куни унинг полиэтилен пакетга солинган жасади харобазордан топилган. Автомобили эса супермаркетлардан бирининг автотураргоҳида қолдирилган бўлган.
Дастлабки тергов натижаларига кўра, қотил жабрланувчининг шахсий автомобилини таъмирлаган 67 ёшли уста бўлиб чиққан.
Айни пайтда терговчилар жиноятнинг амалга оширилишига туртки бўлган сабаб ва шароитларни ўрганмоқда.
Изоҳ (0)