АҚШнинг Калифорния штатида қуролланган автомобиль ўғриси полиция таъқибидан кейин ёқилғи қуйиш шохобчасида икки кишини асирга олди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Қайд этилишича, ўғри машинани газ станцияси яқинида уриб олган ва бошқа автомобилни олиб қочишга улгурмаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 20—25 та полиция машинаси, қўлга олиш гуруҳи ва иккита вертолёт воқеа жойига етиб келган.
Associated Press агентлиги маълумотига қараганда, жиноятчи билан музокаралардан кейин асирлардан бири озод қилинган. Полиция атрофдаги барча кўчаларни ва шоссега олиб чиқувчи йўлларни ёпиб қўйган. Кейинчалик у қўлга олиниб, иккинчи асир ҳам озод қилингани хабар берилган.
Изоҳ (0)