Тошкентда Gold Dried Fruits компаниясининг мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, саралаш ва қадоқлаш ишлари учун замонавий логистика маркази очилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Логистика маркази Голландиянинг Celtic Koeling BV компанияси томонидан бутунлай замонавий технологиялар бўйича қурилган ва жиҳозланган бўлиб, бу борада Марказий Осиёда энг модернизациялаштирилган муассаса ҳисобланади. Мажмуа замонавий совутиш ва сақлаш ускуналари билан жиҳозланган.
Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Рикардо Манаранинг «Жаҳон» ахборот агентлигига маълум қилишича, Европа даражасидаги янги мажмуа ривожланган инфратузилмага эга бўлиб, кенг доирадаги хизматларни тақдим этади.
Изоҳ (0)