Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси Ўзбекистонда энг замонавий маиший техника ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ташкил этиш бўйича стратегик қарор қабул қилди. Бу ҳақда компания катта вице-президенти Ку Ин Чой Сеулда ўтказилаётган ўзбек—корейс бизнес-форумида маълум қилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
«Жаҳон» ахборот агентлиги хабарига кўра, Ку Ин Чой Samsung Electronics компанияси Ўзбекистонни истиқболли стратегик шерик деб ҳисоблашини эътироф этган.
«Ўзбекистон иқтисодий ўсиш бўйича улкан салоҳиятга эга, мамалакатда замонавий ва диверсификация қилинган саноат яратилган. Яқин келажакда республикада замонавий электр—маиший техникани ишлаб чиқариш ва минтақа бозорларига экспорт қилиш учун таянч ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилиши мумкин.
Шуни ҳисобга олган ҳолда Samsung Electronics Ўзбекистонда ‘ноу-хау’ ва илғор технологик ишланмаларни етказиш билан энг замонавий маиший техникаларни ишлаб чиқариш бўйича тўлиқ мажмуани яратиш тўғрисида стратегик қарор қабул қилди», — деди Ку Ин Чой.
Изоҳ (0)