Корея Эксимбанки Ўзбекистон банкларига 3 миллиард долларга яқин кредитларни тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда банк вице-президенти Ким Ёнг Ки Сеулда ўтказилган Ўзбекистон—Жанубий Корея бизнес-форумида маълум қилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
«Жаҳон» ахборот агентлиги хабарига кўра, Ким Ёнг Ки бугунги кунда Корея Эксимбанкининг сармоявий молиялаштириш соҳасидаги энг катта лойиҳалар мажмуаси Ўзбекистонга тўғри келиб, у 2 миллиард доллардан ортганини эътироф этган.
«Биз ўзбекистонлик шерикларимизнинг кредит битимлари доирасида ўзларига олган мажбуриятларини бенуқсон ва ўз вақтида бажараётганини юқори баҳолаймиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, биз Ўзбекистон банкларига саноат ва инфратузилманинг етакчи тармоқларида стратегик сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш учун қарийб 3 миллиард доллар миқдоридаги кредит ажратиш ҳақида битимларни тайёрламоқдамиз», — деди Ким Ёнг Ки.
Изоҳ (0)