Супероғир вазн тоифасида рингга чиқувчи россиялик боксчи Александр Поветкин сўнгги жангида бир ярим дақиқада ғалаба қозонди. Бу ҳақда Echo.msk.ru хабар бермоқда.
Москвада бўлиб ўтган жангда Поветкин кубалик Майк Пересни нокаутга учратди. Шундай қилиб, у WBC талқини бўйича жаҳон чемпиони совринига доимий даъвогар унвонини қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, Поветкин 2013 йил октябрида украиналик Владимир Кличкога мағлуб бўлганидан бери кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди.
Изоҳ (0)