Хабарингиз бор, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Янги Зеландияга жўнаб кетганди, деб хабар қилади «Uff.uz».
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттери хабар қилишича, ёшлар терма жамоаси Янги Зеландия пойтахти Веллингтон шаҳрида мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Панама U-20 термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказган.
«Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Веллингтонда Панамага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)