Бағдод дунёда террорчилик хавфи даражаси энг юқори бўлган шаҳар деб эътироф этилди. Бу ҳақда Британиянинг The Daily Telegraph газетасида чоп этилган юқори теракт хавфига эга шаҳарлар рейтингига таяниб, ТАСС хабар берди.
Теракт хавфи юқори бўлган дастлабки еттита шаҳарнинг барчаси Ироқда жойлашган. ИШИД томонидан бошқарилувчи Мосул (2-ўрин) ва Рамади (3-ўрин) шулар жумласидандир.
Дунё бўйлаб жами 64 та шаҳар террористик ҳужумлар хавфи остида турибди. Уларнинг кўпчилиги Яқин Шарқда (27) ва Осиёда (19) жойлашган.
Ушбу рўйхатга муаллифлар Луганск (46-ўрин) ва Донецк (56-ўрин)ни ҳам киритди.
Изоҳ (0)