Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 22 май куни Остона иқтисодий форумида «янги юқори тезликдаги мултимодал транспорт маршрути – Евроосиё қитъалараро йўлаги»ни тузишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
«Ушбу коридор Қозоғистоннинг бутун ҳудуди бўйлаб ўтиб, Осиёдан Европага ва аксинча йўналишда узлуксиз юк ташиш имконини беради. Бу океандан кўра анча яқинроқ. У яқинлаштиради ва хавфсизликка замин яратади, чунки биз учун хавфсизлик ҳар доим фойдалидир», − деди Назарбоев.
Қозоғистон Президенти ушбу таклифни Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Европа иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзаро фойдалилиги борасида гапираётиб билдирган. У ушбу лойиҳани «янги Ипак йўли» деб атаган.
Изоҳ (0)