Наполеон Бонапарт устидан жорий ҳафтада суд ўтказишни режалаштирган Франция мунозаралар федерацияси судни июнь ойига қолдиришга қарор қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Энди император устидан суд «Буюк армия»нинг Ватерлоо жангидаги мағлубиятининг бевосита 200 йиллиги арафасида бўлиб ўтади. Қайд этилишича, 1815 йил ёзида Наполеон Муқаддас Елена оролига такроран сургун қилиниб, ўз манфаатларини судда ҳимоя қилишга улгурмаган.
Ташкилотчилар ушбу суд орқали францияликларнинг эътиборини тарихга қаратмоқчи. Айбловчилар ҳам, оқловчилар ҳам Франциянинг энг нуфузли олийгоҳлари – Сорбонна университети, Сиёсий фанлар институти, Олий савдо мактабида ўтказилган танловлар орқали саралаб олинган. Шунингдек, ҳакамлар ҳам алоҳида саралашдан ўтган.
Изоҳ (0)