Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри автобусларида 2015 йил 1 июлдан бепул Wi-Fi ўрнатилади, деб хабар бермоқда «Tengrinews.kz».
Тегишли эълон шаҳар акиматининг расмий сайтига жойлаштирилган.
Дастлаб хизматни 100 та автобусга жорий қилиш режалаштирилган. Улардан 50 тасида 1 июлдан, яна 50 тасида 1 октябрдан бепул Wi-Fi ишлай бошлайди.
Изоҳ (0)