Жаҳон иқтисодий форуми (The World Economic Forum, WEF) томонидан тузилган Global Travel & Tourism 2015 ҳисботида энг яхши транспорт инфратузилмасига эга давлатлар рейтинги тузиб чиқилди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Унга биноан, энг яхши автомобиль йўлларига БАА, Португалия, Австралия, Франция, Нидерландия эга деб топилди. АҚШ ўн олтинчи, Россия 124-ўринни эгаллади. Сўнгги 141-ўриндан эса Гвинея жой олди.
Темир йўл инфратузилмаси бўйича Япония, Швейцария, Гонконг, Испания ва Финландия етакчилик қилган бўлса, Албания сўнгги 103-ўринни эгаллади. Портлар инфратузилмаси Нидерландия, Сингапур, БАА, Гонконг Финландияда энг яхши, Қирғизистонда энг ёмон деб топилган.
Ерусти транспорти тармоғи сифати рейтингида Швейцария, Гонконг, Япония, Финландия ва Испания кучли бешликдан ўрин олган, рейтингни Гвинея якунлаган.
Изоҳ (0)