2015 йилнинг 19 май куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Бельгия Қироллиги Бош вазири ўринбосари, ташқи ва Европа ишлари Вазири Дидье Рейндерс билан учрашди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ва Ўзбекистон—Европа Иттифоқи шаклидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Атрофлича фикр алмашиш Ўзбекистон-Бельгия мулоқотини янада чуқурлаштириш ҳамда унга серқирра тус беришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлигини тасдиқлади.
Томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни, аввало икки давлатнинг ишбилармонлар бирлашмалари ҳамда йирик ва кичик бизнес вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидладилар.
Учрашувда муҳокама қилинган масалалар юзасидан томонлар позицияларининг яқинлиги ва мутаносиблиги қайд этилди.
Изоҳ (0)