Испания пойтахсти Мадрид шаҳрида Fitur—2015 халқаро сайёҳлик ярмаркасининг энг фаол иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда UzReport.
Маросимда Ўзбекистоннинг миллий стенди Буюк Ипак йўлида жойлашган мамлакатнинг юксак даражасини кўрсатгани учун «Энг яхши стенд» деб топилди. Тақдирлаш чоғида «Ўзбектуризм» миллий компанияси Ўзбекистоннинг тақдимотида бой маданий-тарихий мерос ва мамлакатнинг сайёҳлик имкониятлари, шунингдек Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз каби дунёга машҳур шаҳарлар ҳақидаги материаллар намойиш этилганини қайд этди.
Мукофотларни топшириш маросими Испаниянинг туризм бўйича давлат котиби Боррего, Мадрид мерияси вакиллари, Испаниянинг туристик компаниялари, шунингдек мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)