48 йил аввал бирлашган Қуддус «энди ҳеч қачон парчаланган шаҳар бўлмайди». Бундай баёнот билан Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 17 май — «Қуддус куни»да чиқиш қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Ушбу байрам 1967 йилдаги уруш чоғида шаҳар исроилликларнинг тўлиқ назорати остига ўтган кунга бағишлаб нишонланади.
«Қуддус бошқа ҳеч қачон парчаланган, яраланган шаҳар бўлмайди; биз Қуддусни Исроил суверенитети остида абадий яхлит сақлаймиз», — деди бош вазир Қуддус бирлашганига 48 йил тўлгани шарафига уюштирилган байрам тантаналарида.
«Қуддус барча даврларда бошқа қандайдир халқнинг эмас, яҳудийларнинг пойтахти бўлиб келган», — дея гапини давом эттирди Нетаньяху. Бош вазир шаҳар янада ривожланишига ваъда берди.
Изоҳ (0)