Мисрда Синай ярим оролида фаолият олиб борувчи ва ИШИД билан алоқадор бўлган қуролли гуруҳнинг олти нафар аъзолари қатл этилди, дея хабар бермоқда «РБК».
Улар 2014 йилда Қоҳирада ҳарбий хизматчиларга ҳужум қилишда айбланди, ўшанда икки нафар армия офицери ҳалок бўлган эди.
Аввалроқ «Ансар Байт ал Макдис» номи остида таниқли бўлган гуруҳ жангарилари қўлида, 2013 йилда армия Миср президенти Муҳаммад Мурсийни ағдарганидан буён юзлаб полициячи ва аскарлар ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 16 май, шанба куни эрталаб Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ва «Мусулмон биродарлар» ташкилотининг 105 нафар тарафдори ўлим жазосига ҳукм қилинди. Ундан бир неча соат ўтиб, Синай ярим ороли шимолида жангарилар мисрлик судьяларга ҳужум қилди, натижада уч судья ҳалок бўлди, яна уч нафари яраланди.
Изоҳ (0)