АҚШнинг Флорида штатида уч ёшли бола бир яшар синглисининг юзига тўппончадан ўқ узди, деб хабар қилади «Эхо Москвы».
Ҳодиса 15 май, жума куни тунда Венис шаҳрида содир бўлган. Полиция берган хабарга кўра, ёш қизалоқнинг аҳволи номаълум, аммо у яшаб кетиши керак. Ака-сингил болалар боғчаси яқинидаги автотураргоҳда автомобиль ичида ёлғиз қолдирилганлиги хабар қилинмоқда.
Олдинроқ, АҚШнинг Огайо штатида ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлганди.
Изоҳ (0)