АҚШ давлат котиби Жон Керри Корея Республикаси пойтахтига етиб келди, дея хабар бермоқда ТАСС. Керри у ерда мамлакат президенти Пак Кин Хэнинг июндаги АҚШга ташрифига тайёргарлик, шунингдек КХДР ядро ва ракета муаммоларини муҳокама қилади.
18 май, душанба куни Керри ўзининг жанубий кореялик ҳамкасби билан музокаралар ўтказади. Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашув ҳарбий альянсни мустаҳкамлаш йўллари, шунингдек минтақавий хавфсизликнинг бошқа масалаларини муҳокама қилишга бағишланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Керри Россияга, сўнг Хитойга сафар қилган эди. Унинг кейинги манзили Япония бўлади.
Изоҳ (0)