Ватикан Фаластинни суверен давлат сифатида тан олгач, Рим папаси Франциск I бугун, 16 май куни Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббосни раман қабул қилади, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Маҳмуд Аббоснинг Римга ташрифи сиёсий хусусиятга эга бўлади. Ватикан ва Фаластин ўртасида айнан давлатлараро мақомидаги дастлабки шартномалар имзоланиши ҳам кутилмоқда. Бундан кейинги муносабатлар айнан шу мақомда давом этади.
17 май куни эса Рим папаси XIX асрда исломдан насронийликка ўтган фаластинлик икки роҳиба – қуддуслик Мари−Алфонсин Данил гаттас ва вифлеемлик Мариам Бавардини қабул қилиш бўйича тантанали маросимни ўтказади.
Изоҳ (0)