Хитой жанубидаги Гуанси автоном минтақасида қабристонлардан бирида ишчи аёл ер остидан келаётган бола йиғисини эшитиб қолди. У беш сантимeтрли тупроқ остидаги картон қути ичида бўлган чақалоққа тегишли бўлиб чиқди, деб ёзади «Вести.ru».
Болакай қабрда 8 кун ўтказиб, картон тобут деворларидан сизиб кирган намлик туфайли омон қолган. Аёл чақирувидан кейин етиб келган полиция чақалоқнинг ота-онасини топишга муваффақ бўлди. Улар чор-ночор ҳаёт кечирувчи деҳқонлар бўлиб чиқди.
Отанинг айтишича, у боласи тиртиқ лаб билан туғилганидан уялган. «Бу жуда ёмон белги», — деди эркак.
Ота-она дастлаб чақалоқни қабристонга олиб борган ва ўша ерда қолдирган. Икки кундан сўнг уларнинг қариндошлари келиб, болакайни вафот этган деб ўйлаб, дафн қилган.
Айни пайтда чақалоқ маҳаллий клиникалардан бирида даволанмоқда, унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Ота-онага қандай жазо тайинланиши номаълум.
Изоҳ (0)