Май ойида Москвага Ким Чен Иннинг энг таниқли қиёфадошларидан бири ташриф буюрди, деб ёзади TJournal. Унинг шаҳар тарихий обидалари фонида тушган суратларини «Мослента» нашри эълон қилди.
Гонконглик эркак ўз исм-шарифини ошкор қилмайди ва ўзини шунчаки «Ким Чен Иннинг қиёфадоши» деб атайди. Февраль ойида у Indiegogo’да кампания бошлаб, унинг доирасида АҚШга сафари учун бир ярим минг долларга яқин маблағ йиғди.
«Ким Чен Ин» Москвага мустақил равишда келгани ёки унинг сафари харажатларини кимдир қоплагани номаълум бўлиб қолмоқда, бироқ Кореянинг ҳақиқий етакчисининг Ғалаба парадига ташрифи 30 апрелдаёқ бекор қилинган эди.
Нашрнинг эслатишича, КХДР етакчисининг қиёфадоши март ойида АҚШга ҳам қадам ранжида қилган эди.
Изоҳ (0)