Исроил парламенти мамлакат бош вазири Беньямин Нетаньяху бошчилигидаги янги коалиция ҳукуматини тасдиқлади, деб хабар қилади «Koрреспондент.net».
Кнессетнинг 61 аъзоси янги ҳукумат учун овоз берди, 59 киши қарши чиқди.
Нетаньяхунинг ҳукумати 25 аъзодан иборат. Улардан 19 нафари вазирликларни бошқаради, 2 нафари лавозимсиз вазирлар ва яна 4 киши вазир ўринбосарларидир. Беньямин Нетаньяхунинг ўзи ҳукуматни бошқаришдан ташқари, алоқа вазири, ташқи ишлар вазири ва соғлиқни сақлаш вазири лавозимларида ишлайди.
Изоҳ (0)