Болтиқбўйи давлатлари яқин орада ўз ҳудудида 3 минг нафаргача америкалик ҳарбий хизматчини доимий асосда жойлаштиришни АҚШдан сўрамоқчи. Бу ҳақда Литва Қуролли кучлари қўмондони матбуот котиби капитан Миндаугас Неймонтас маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Учала давлат Қуролли кучлари қўмондонлари Литва, Латвия ва Эстония ҳудудида тутиб туриш воситаси сифатида америкалик ҳарбийларнинг доимий жойлашувини АҚШдан сўраш зарурлиги ҳақида келишиб олди», − деди у.
Унинг сўзларига кўра, давлатлар бригада даражасидаги cонтингент жойлашишини истамоқда, бу эса тахминан 3 минг кишин ташкил этади. Ҳозирда ҳам Болтиқбўйи давлатларида америкалик ҳарбийлар ҳозир бўлиб, улар бир неча ойда алмашиб туради, улар учун аниқ муддат белгиланмаган.
Изоҳ (0)