Россия ҳукумати АҚШнинг телекоммуникация учун мўлжалланган «Интeлсат ДиЭлЭй-2» космик аппарати Қозоғистон ҳудудида жойлашган Бойқўнғир космодромидан учирилишини таъминлаш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Ҳужжат аппаратнинг Бойқўнғир космодромидан «Протон−М» ракета ташувчиси ва «Бриз−М» блоки ёрдамида учирилиши бўйича чора-тадбирлар мажмуасини, жумладан Россия Мудофаа вазирлиги кучлари ва воситаларидан фойдаланиш, хорижлик мутахассисларни космодромга киритишни тасдиқлайди.
Telesat компанияси буюртмасига биноан Space System Loral фирмаси томонидан тайёрланган «Интeлсат ДиЭлЭй-2» космик аппаратини Бойқўнғир космодромидан учириш тўғрисидаги шартнома 2012 йилда имзоланган.
Изоҳ (0)