Македония шимолидаги Куманово туманида қуролланган гуруҳни йўқ қилиш бўйича ўтказилган махсус операция чоғида камида 15 нафар полиция ходими жароҳат олди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Улардан уч нафарининг аҳволи оғир бўлиб, мамлакат пойтахти Скопе шаҳридаги клиник марказга вертолётда олиб борилган.
Қайд этилишича, қуролланган гуруҳ Македонияга Косово ҳудудидан бостириб кириб, ўт очган. Тахминларга кўра, уларнинг қуроли автоматлар бўлган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)