Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду обрўли Forbes журнали талқинига кўра қаторасига иккинчи йил ҳам дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси деб топилди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
2014 йилда португалиялик 30 ёшли футболчи 79 миллион доллар ишлаб топган. Бу 2013 йил билан таққослаганда 6 миллионга кўп демакдир. Роналду умумий суммадан 52,2 миллионини маош ва қўшимча бонуслар учун олган. Қолган суммани эса реклама шартномаларидан ишлаб топган.
Рўйхатда иккинчи ўринни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси банд этган. Аргентиналик иқтидор эгаси ўтган йили 70,5 миллион (48,5 миллион — маош ва бонуслар, 22 миллиони — реклама) долларга бойиган. Ўтган йилда бўлгани каби бу йил ҳам кучли учликка «Пари Сен-Жермен» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович 41,8 миллион (35,8 — маош, 6 — реклама) доллар билан якун ясаган.
Топ-10:
4. Гарет Бэйл («Реал» — 34,9 миллион)
5. Неймар («Барселона» — 31,7 миллион)
6. Радамел Фалкао («Манчестер Юнайтед» — 31 миллион)
7. Уэйн Руни («Манчестер Юнайтед» — 25,8 миллион)
8. Хамес Родригес («Реал» — 25, 4 милион)
9. Серхио Агуэро («Манчестер Сити» — 25,3 миллион)
10. Луис Суарес («Барселона» — 19,9 миллион)
Изоҳ (0)