2015 йил 13 апрель куни 80 ёшида вафот этган мустақил номзод Ронни Керролл Буюк Британия парламентига сайловларда 113 та овоз тўплади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Қайд этилишича, бир пайтлар Eurovision танловида иштирок этган хонанда ўтган ойда мустақил номзод сифатида сайловларда иштирок этган. Унинг номзоди ўлимидан олдин рўйхатга олингани сабабли сайлов бюллетенларига киритилган ва 113 киши Керроллга овоз берган.
Парламент сайловлари Буюк Британияда ҳукумат таркибини аниқлаб беради. Британияликлар Вакиллар палатасининг тўлиқ таркибини сайлайди, Вазирлар маҳкамасининг асосий қарорларини айнан шу орган шакллантиради. Дастлабки натижаларга кўра, энг кўп ўринга Консерваторлар (320 та) ва Лейбористлар (227 та) эга бўлган.
Изоҳ (0)