«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси кеча оқшом «Бавария»га қарши кечган учрашувда меҳмонлар дарвозасини икки бор ишғол қилганди, деб ёзади «Olamsport». «Барселона»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда Месси қандайдир 3-4 дақиқа оралиғида дублга эришган эди.
Бу билан аргентиналик футболчи Чемпионлар Лигасидаги ўзининг 76-чи ва 77-голларини киритди. Шу тариқа, Лео яна Чемпионлар Лигаси тарихидаги тўпурарлик мақомини қайтариб олди. Бир кун аввал «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 76-голини киритиб, Мессидан ўзиб кетганди. Лионель бир кун ичида яна карвонбошиликни қайтариб олди.
Изоҳ (0)