Ака-ука Илҳом ва Зафар Исмоиловлар томонидан ташкил этилган Plov.com онлайн ресторани Москва шаҳри бўйлаб ўзбек паловини етказиб бериш хизматини йўлга қўйиб, бир неча йилдан буён ушбу ўзига хос бизнес билан шуғулланиб келмоқда, деб ёзади «Вести.ru».
Уларнинг сўзларига кўра, иш бошланишида қийинчиликлар ва муваффақиятсизликлар учраганига қарамай, кейинчалик мижозлар сони тезлик билан ошиб борган.
Ўзбек палови ҳақида кўплаб илиқ фикрлар келтирилган мақолада айтилишича, компания хизмат кўрсатишда ўзига хосликлар таклиф этиши уларнинг оммабоплигини оширган.
Қайд этилишича, палов тайёрлаш учун гуруч, зираворлар ва сабзи Ўзбекистондан олиб кетилади.
Ошпаз Акбар Азизов ҳам ўзбекистонлик бўлиб, бу борада катта тажриба ва малакага эга.
Изоҳ (0)