www.uz сайтлар каталоги модераторлари томонидан бепул конструкторларда жойлашган сайтларни каталогдан ўчириш масаласини кўриб чиқмоқда, деб ёзади «Index.uz»даги UzInfoCom блоги.
Бундай конструкторларга ucoz.ru, amiro.ru, okis.ru, setup.ru, ru.wix.com, ru.jimdo.com, nethouse.ru, a5.ru ва бошқалар киради. Гап шундаки, бундай сайтларда шубҳали кўриниш ва мазмунга эга рекламалар чиқарилади, сайт эгаси эса буни назорат қила олмайди.
Янги қоидалар бир-икки ҳафта ичида кучга киради. Сайтлар каталогга киришни истаса, уларни назорат қилинмайдиган реклама чиқмайдиган қилиниши лозимлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирилади. Қоидалар қабул қилингач, бепул конструкторларда жойлашган сайтлар каталогдан ўчирилади.
Изоҳ (0)