Футбол бўйича Финландия чемпионатида бешинчи тур ўйинлари ўтказилгач турнир жадвалида ўзга хос ҳолат юзага келди, деб хабар бермоқда «Goal.com».
Гап шундаки, 12 жамоа иштирокидаги ушбу мусобақада ҳозирда биринчи ўриндаги жамоа 11 очко, иккинчи ўриндаги 10, учинчи ўриндаги 9, тўртинчи ўриндаги 8, бешинчи ўриндаги 7, олтинчи ўриндаги олти, еттинчи ўриндаги 5, саккизинчи ўриндаги 4, тўққизинчи ўриндаги 3, ўнинчи ўриндаги 2, 11-ўриндаги клуб 1 очко тўплаган, сўнгги ўриндаги жамоада эса очко йўқ.
Турнир жадвалида очколарнинг бундай кетма-кетлиги ҳосил бўлишига ҳамма жамоалар ҳам тўлиқ бештадан ўйин ўтказмагани замин яратган. Жумладан, фақат 4 та жамоа 5 тадан ўйин ўтказган бўлса, олтита жамоа 4 тадан, иккита жамоа эса 3 тадан ўйинда иштирок этган.
Изоҳ (0)