Бугун Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи сўнгги тур учрашувларига старт берилади, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
“G” гуруҳидан ўрин олган Жанубий Кореянинг «Сувон Samsung» ҳамда Хитойнинг «Бейжинг Гуоан» клублари ўртасидаги учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Учрашув бош ҳаками – Равшан Эрматов. Унга қанотларда Абдуҳамидимулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беради. Ёрдамчи ҳакам вазифасини эса Шерзод Қосимов бажаради.
Учрашув комиссари Шоҳ Исмоил (Мальдив), инспектори эса Окада Масаёши (Япония).
Изоҳ (0)