Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича жаҳон кубогининг 2-босқичи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Мазкур мусобақалар Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилди. Унда ўндан зиёд давлат полвонлари ўзаро баҳслашди.
Баҳодирлар ўйинларида полвонлар ўз вазнидан бир неча баробар оғир буюмларни кўтариш, ўрнидан силжитиш, белгиланган масофагача кўтариб бориш каби жисмоний куч ва ирода талаб қиладиган машқларни бажаради.
Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича жаҳон кубогининг 2-босқичида иштирокчилар турли шартлар бўйича беллашиб, одамнинг жисмоний имконияти нималарга қодирлигини намоён этди.
Мусобақа якунига кўра, полшалик Матеуш Киелишковски биринчи, ўзбекистонлик Сергей Tрубицин иккинчи, АҚШ вакили Димитар Саватинов учинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)