Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия ОАВлари тез орада Франциянинг Charlie Hebdo сатирик газетасининг украинча версияси чиқа бошлаши ҳақидаги сохта хабарни тарқатиб юборди, деб ёзади Meduza. Бу хабарни биринчи бўлиб «РИА Новости» чоп этган.

Фото: afrik.com

Фото: afrik.com

Агентлик Франсуа Англанднинг Facebook‘даги қайдларига таянди — унинг профилида у Charlie Hebdo’ни нашрга тайёрлаш бўйича мутахассис эканлиги кўрсатилган. У ушбу қайдга «украинча соннинг биринчи муқоваси» расмини илова қилган — унда Пётр Порошенко, Игорь Коломойский ва Мустафо Найемнинг карикатуралари акс этган.

«РИА Новости» таянган аккаунт энди бутунлай ўчириб ташланган.

«Украинаская Правда» нашри аниқлашича, «Франсуа Англанд» профилига қўйилган фотосурат Charlie Hebdo’га умуман алоқаси бўлмаган Максим Орачнинг «ВКонтакте» саҳифасидан олинган. Бундан ташқари, Украина босма ОАВлари давлат реестрида Charlie Hebdo ҳақида ҳеч нарса кўрсатилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?