Қашқадарё вилоятининг маркази Қарши шаҳар Ички ишлар бўлимига бир фуқаро ўзининг уйига босқинчилик ҳужуми уюштирилганини айтиб, ариза билан мурожаат қилди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Унинг сўзларига кўра, ниқобли босқинчилар уй эгасини уриб, пул ва бошқа қимматли нарсаларни беришни талаб қилган. Якунда улар иккита уяли телефон ва 60 миллион сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаб кетган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан учала босқинчи ҳам қўлга олинди. Улар Қарши шаҳрида яшовчи 1987 йилда туғилган киши, Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи 31 ёшли шахс ва Жиззах шаҳридан келган 21 ёшли киши бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)