2015 йилнинг 29−30 апрель кунлари Вена шаҳрида (Австрия) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Экологик ҳаракат Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимларидан ташкил топган Ўзбекистон Республикаси делегацияси халқаро сув ҳуқуқи масалалари юзасидан ўтказилган Марказий Осиё мамлакатлари тегишли идоралари юқори мансабдор шахсларининг иккинчи учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТУВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида Марказий Осиё минтақасидаги трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш соҳасида халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойил ва меъёрларини амалий тадбиқ қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича БМТ минтақавий маркази томонидан ташкиллаштирилган тадбирда БМТ институтлари, Жаҳон банки, Оролни қутқариш Халқаро Фонди ва бошқа халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Изоҳ (0)