Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Францияда, тахминларга кўра Винсент Ван Гог, Пол Гоген ва Эмил Бернар тасвирланган фотосурат топилди. L’Express’нинг хабар беришича, ушбу суратни коллексионер аёлдан қабул қилиб олган франциялик мутахассис Серж Плантюро шундай хулосага келган.

Фото: интернетбоде.нл

Фото: интернетбоде.нл

Суратда олти киши тасвирланган. Эксперт улардан бири Пол Гоген эканлигини аниқлаган. Рассом ўзига хос кенг ва қопга ўхшаш бретонча шимда, бошида эса Гоген ўзининг кўплаб автопортретларида чизган қалпоқ бор.

Фотосуратга ўтириб тушган бошқа бир одамни Плантюро Ван Гогга жуда ҳам ўхшатяпти. Бироқ, фотосуратдаги қиёфа Ван Гогнинг кўпчиликка таниш юзига нисбатан кенгроқ. Мутахассиснинг фикрича, Ван Гогнинг асосан автопортретлар орқали таниш учбурчак чеҳраси у касалланган тишларини жуда эрта олиб ташлагани билан изоҳланади – кейинчалик у янги тишлар қўйдирган ва бу унинг чеҳрасини бирмунча ўзгартирган.

Плантюронинг фикрича, сурат тахминан 1887 йили, яъни, Ван Гог ҳам, Гоген ҳам турли бадиий тажрибалар ўтказаётган вақтда олинган.

Айни вақтда, Голландиянинг DutchNews.nl нашри хабарига кўра, Ван Гог музейи ходимлари суратда айнан у тасвирланганини шубҳа остига олишмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Ван Гог суратга тушишни ёмон кўрган ва ҳар сафар суратга тушишни рад этган. Бундан ташқари, мутахассисларнинг фикрича, суратдаги одам машҳур рассомга ўхшамайди.

Ўлчами 88га 119 миллиметр бўлган сурат июнь ойида Брюсселдаги аукционда сотилади. Сурат 120-150 минг еврога баҳоланмоқда.

Бунгача Ван Гогнинг ўсмирлик даврида олинган фақатгина иккита фотосурати сақлаб қолинган деб ҳисобланарди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?